Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ойбек Касимов Хитой Халқ Республикаси элчихонасининг масъулларини қабул қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг маслаҳатчиси Чи Рунлинни билан учрашди.

Самимий ўтган учрашувда икки мамлакатнинг спорт соҳасида олиб бораётган дўстона алоқаларини янада мустаҳкамлаш, яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида делегациямиз учун қулайликлар яратиш каби масалалар муҳокама қилинди.

“Давлатимиз раҳбарларининг иқтисод, сиёсат, маданият каби соҳаларда олиб бораётган чуқур ҳамкорликларини спорт йўналишида олиб бораётганимиздан бағоят мамнунмиз. Хитой дунёдаги етакчи спорт державаларидан бири. Эпидемиологик вазият ортга чекинишни бошлаган вақтда Ўзбекистон ва Хитой Миллий Олимпия қўмиталари ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Президентимиз барпо этаётган Янги Ўзбекистон спортини ривожлантиришда Хитой тажрибасидан фойдаланиш биз учун фойдали”, – деди Ойбек Касимов.

Ўз навбатида Чи Рунлин ҳам йўлга қўйилган ҳамкорликдан мамнун эканини таъкидлади.

“Авваламбор, Тошкент шаҳри 2025 йил ўтказиладиган ёшлар Осиё ўйинларига мезбонликни қўлга киритгани билан самимий қутлаймиз. Ўзбекистонлик спортчиларнинг йирик мусобақалардаги иштирокини кузатиб бораман. Президентнинг эътибори билан Ўзбекистон кўп йўналишларда бўлгани каби спорт соҳасида ҳам улкан ютуқларга эришмоқда. Шунингдек, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг иштироки бўйича амалий ёрдам қилишга тайёрмиз”, – деди Хитой элчисининг маслаҳатчиси.

Хитой 2022 йилнинг ўзида қишки Олимпия ўйинлари, ёзги Осиё ўйинлари, Бутунжаҳон универсиадаси, ёшлар Осиё ўйинлари каби йирик комплекс мусобақаларни қабул қилади. Ўз навбатида, Ойбек Касимов бўлажак мусобақага тайёрланишда Хитой тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш ҳақида фикр алмашди. Шунингдек, МОҚ Бош котиби делегациямизнинг Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълумот берди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 18:44, 28.12.2021.
Ўқилди: 1010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.