"Барселона" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Ферран Торресни сотиб олганини эълон қилди.
Футболчи билан шартнома 2027 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Унда 1 миллиард евро миқдорида товон пули кўрсатилган.
Торреснинг тақдимоти 3 январь куни бўлиб ўтади. Хабар қилинишича, трансфер суммаси 55 + 10 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Торрес “Сити”да 2020 йил августидан буён ўйнаб келаётган эди. У жамоа сафида 43 ўйинда 16 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.