Бу футболчилардан ҳеч бири португалияликга холис муносабатда эмаслигини яшириб ўтирмайди.
Гонсало Игуаин
Игуаин Роналдуни ҳаддан ташқари ўзига бино қўйган, деб ҳисоблайди: «Криштианунинг катта эгоси бор. Агар сиз уни энг зўр демасангиз, унда сиз унинг дўсти эмассиз. У ўзини энг зўр деб ҳисоблайди, лекин шу билан бирга у ҳаддан ташқари ўзини юқори баҳолайди.
Гонсало Криштиану билан муносабатлари кескинлашгани учун "Реал"ни, кейин эса "Ювентус"ни тарк этишга мажбур бўлган.
Артуро Видал
“Криштиану аҳмоқ! Мен уни муҳим одам деб ҳисобламайман ”, деди Видал 2017 йилда. Кейин у ҳакамларни Роналду ўйнаган "Реал Мадрид"га ёрдам беришда айблади.
Роналдуга Видалнинг сўзлари ёқмади. Икки футболчи ўртасида ҳамон норозилик мавжуд.
Жерар Пике
Пикенинг фикрича, Роналду ўз иқтидорига қарамай кўпчиликни алдаб юради.
Пике ва Роналду бир-бирини ёқтирмайди. 2016 йилда чемпионлик йўлакчасини ташкил қилишда Жерар Криштианунинг гол нишонлаш услубига тақлид қилиб, унинг устидан кулганди.
Дани Алвес
“Роналду ғалаба қозонса, ҳамма у ҳақида гапиради. Аммо у муваффақияцизликни қабул қилишни ўрганиши керак. Нега у "Олтин тўп"га даъвогарлар 3талигида эканлигини тушунмаяпман, - деган эди Алвес 2014 йилда. "Олтин тўп"ни топшириш маросимида Дани Алвес ва Роналду тўқнаш келганда, португал футболчиси қўполлик қилиб у билан сўршмай ўтиб кетади.
Албатта, ҳар бир инсонни яхши ва ёмон кўрувчилар топилади. Сиз доим суюклилар қаторида бўлинг!