Украиналик Андрей Шевченко бошчилигидаги “Женоа” клуби франциялик ярим ҳимоячи Клеман Греньега қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Tuttomercatoweb.
Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби қишки трансфер ойнасида футболчи сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Гренье сўнгги олти ой давомида эркин агент бўлди, шунинг учун гриффинлар уни текинга олишлари мумкин.
Аввалроқ 30 ёшли Гренье “Лион”, “Рома”, “Гингамп” ва “Ренн” клубларида тўп сурган. Франция терма жамоаси сафида бешта ўйин ўтказган.