Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

МОҚ ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги Янги йил арафаси спорт фахрийларини қутламоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбек спортининг олтин генфонди – фахрийларимиз доимо эътиборда. Яқинлашиб келаётган Янги йил байрами арафасида Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси бир гуруҳ фахрийларимизнинг ҳолидан хабар олди.

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов бошчилигидаги мутасаддилар даставвал Қўмита биносида Собир Рўзиев, Эркин Гизов, Владимир Пятаев каби узоқ йиллар спортимиз ривожига ҳисса қўшган фахрийларимизни қутлашди. Шундан сўнг “Тошкент йўлбарси” Руфат Рисқиевнинг ҳолидан хабар олиш учун унинг хонадонига ташриф буюрилди.

Аввал маълум қилганимиздек, ҳозирда ҳукуматимизнинг эътибори билан Руфат Рисқиевга 3 хонали уй қуриб берилмоқда. Айни пайтда янги уйнинг асосий қисми битган бўлиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Руфат ака кириб келаётган янги йилда давлатимиз томонидан қуриб берилаётган янги уйда қарилик гаштини суришда давом этади.

Шунингдек, Баҳодир Махситов бошчилигидаги Кенгаш вакиллари пойтахтимиздаги Шахмат академиясида ҳам бўлишди. У ерда Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишлаб ўтказиладиган анъанавий турнирда шахмат фахрийлари, ёшлар билан учрашиб, байрамона кайфиятда ўтган учрашувда дўстона ўйинда ўзаро дона суришди. Шундан сўнг тақдирлаш маросимида фахрийларга эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.

Мутасаддилар бир неча кундирки, пойтахтимиз ва вилоятлардаги бошқа фахрийларимизнинг хонадонига ҳам ташриф буюришмоқда. Уларнинг ҳолидан хабар олишмоқда ва Янги йил билан қутлаб, ажратилган моддий ёрдамни ўз эгаларига топширмоқдалар.

Ўз навбатида, фахрийларимиз давлатимизнинг кўрсатаётган бундай эътиборига жавобан халқимиз фаровонлиги ва Президентимизнинг саломатлиги учун дуо қилиб қолишди.

Киритилди: 12:14, 30.12.2021.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.