Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Клинсман "Тоттенхэм"ни бошқариш ниятида эканлигини тан олди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Юрген Клинсман «Тоттенхэм» клубини бошқариш учун ўз номзодини таклиф қилганини тан олди. Ўшанда Жозе Моуриньо жамоани тарк этганди ва "шпорлар" мураббийсиз қолишганди. Кейинчалик улар Нуну Эшпириту Сантуни тайинлашди, кейинроқ эса Антонио Конте бош мураббийга айланди.

«Номзодлар борасида «Тоттенхэм» раҳбариятининг бошқа режалари бор эди. Уларнинг танловини ҳурмат қилиш керак. Биз Дэниел Леви билан суҳбатлашгандик. У бошқача йўл билан ҳаракат қилиш ниятида эканлигини билдирганди.

«Тоттенхэм» мен ишлашни хоҳлайдиган клуби. Ўртамизда унутилмас лаҳзалар бор. Мен билган кўплаб инсонлар у ерда меҳнат қилади. Биз ҳозиргача улар билан алоқадамиз. Шу сабабли, келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Бир кун келиб мураббийликка қайтишни хоҳлайман. Ҳозир АҚШда ESPN телеканалида футбол ўйинларини шарҳлаяпман. Европада нималар рўй бераётганини кузатиб тураман», — деди Клинсман Four-Four-Two билан суҳбатда.

Қайд этиш керакки, Юрген футболчилик пайтида «Тоттенхэм» таркибида 68 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол киритган.

Киритилди: 14:51, 31.12.2021.
Ўқилди: 1604 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12358]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11973]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5905]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5695]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5070]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2932]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2129]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2039]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1933]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1919]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.