"Барселона" билан янги шартнома борасида музокара олиб бораётган Усмон Дембеленинг молиявий талаблари маълум бўлди.
Catalunya Ràdio порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Дембеленинг агенти Мусса Сиссоко футболчи учун 30 миллион маош, шунингдек, 30 миллион евро миқдорида бонус пули сўраган.
Бундан ташқари, Дембеленинг вакили 15 миллион евро агентлик хизмати учун маблағ талаб қилган.
«Барселона» раҳбариятини бу таклиф жаҳлини чиқарган ва аввалги клуб президенти Жозеп Бартомеунинг хатосини такрорламасликни ўйлашмоқда. Каталонияликлар франциялик футболчига камроқ маош таклиф қилган. Мақсадларга эришиш орқали Усмон Дембеле ҳозиргидан кўра кўпроқ бонус ишлаб олиши мумкин эди.
Қайд этилишича, агентнинг талаблари Дембеленинг шахсий суҳбатларида мутлақо зид эканини айтган. «Барселона» раҳбарияти ва Хави билан суҳбатда Дембеле жамоада қолишга рози эканлигини айтганди.