Мадриднинг “Реал” клуби ёзда Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Мадрид клуби норвегиялик учун курашда етакчилик қилмоқда, гарчи футболчи ва унинг маслаҳатчилари тушган барча таклифларни кўриб чиқишасада, деб ёзади ESPN ўз манбаларига таяниб.
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Холанд учун курашишга қарор қилган бўлса-да, каталонияликлар учун келишув деярли имконсиз бўлиб қолмоқда, чунки клуб жиддий молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Энди Барса дунёнинг энг бой клублари билан рақобат қилишга тайёр эмас.
"Манчестер Сити"да Холанд учун курашда яна бир етакчи. Клубнинг барқарор молиявий ҳолати ва Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоанинг муваффақиятли натижалари бунга сабаб.
Узоқ вақт давомида "Манчестер Юнайтед" Эрлингга қизиқиш билдирмоқда, бироқ келаси мавсум учун мураббий борасидаги ноаниқлик, шунингдек, жорий мавсумда Премьер лиганинг кучли 4лигига кира олмаслиги мумкин бўлганлиги келишувга путур этказиши турган гап.
Агар Килиан Мбаппе шартномани узайтирмаслигини аниқ айтса, ПСЖ Холанд билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади. Аммо норвегиялик учун асосий кураш "Реал" ва "Ман Сити" ўртасида кечади.
21 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслигада 16 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.