"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоада коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
"Бизда жамоада учта янги инфекция бор ва ходимлар орасида яна бир нечта", деди германиялик мутахассис.
Клопп, шунингдек, "Челси" билан ўйинни бошқа вақтга кўчириш кераклиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бизда ҳеч қачон 10-15-20 футболчи юқтирган ҳақиқий эпидемия бўлмаган. Бизнинг ҳолатларимизда, эҳтимол, ҳар куни янги касалланганлик ҳолати содир бўлаётган эди, энди бу яна ҳам кўпайди.
Ковид тести лотереяга ўхшайди - сиз у ерда туриб, натижани кутасиз. Йигитлар жамоа базасида эмас, шунинг учун кутишимиз керак. Айни пайтда, эҳтимол [ўйинни бошқа вақтга кўчириш] керак эмас. Аммо биз бир неча соатдан кейин вазият қандай бўлишини билмаймиз”, - деди “Ливерпуль” устози.
Клопп касалланган футболчиларнинг исмларини ошкор қилмади. Мерсисайдлик ОАВларда такидланишича, кечаги машғулотда дарвозабон Алиссон ва ҳужумчи Роберто Фирмино бўлмаган. Пайшанба куни эрталаб уларда вирус аниқланган бўлиши мумкин. Учинчи юқтирганлар ҳақида маълумот йўқ.
2 январь куни “Ливерпуль” АПЛнинг 21-тури доирасида “Челси”га қарши баҳс олиб боради.