Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Тухель: "Эмерсон борасида шошмай турамиз"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Челси" клуби мавсумнинг қайноқ пайтида таркиб борасида жиддий муаммоларга дуч келди. Айни пайтда жамоа таркибида атиги битта қанот ҳимоячиси қолди.

Бу эса "кўклар"ни қишки трансфер ойнасида фаол иштирок этишларига мажбур қилади, бироқ, "Челси" янги футболчиларни харид қилиш борасида шошма-шошарликка йўқ қўймоқчи эмас.

"Биз фойдаланмоқчи бўлган имкониятлардан бири  — Эмерсон Палмьерининг қайтариш, аммо биз ҳозирги ҳолатни жиддий таҳлил қилишимиз керак.

"Лион"да тўп сураётган футболчи борасида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз, шунингдек, францияликларнинг муддатдан олдин футболчимизни ортга қайтариш борасидаги фикрини ҳам билмаймиз.

Яқин кунлар ичида бу борада иш олиб борамиз, шундан сўнг футболчининг кейинги тақдири ҳақида гаплашамиз", — деди Томас Тухель.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Эмерсон айни пайтда Франциянинг "Лион" таркибида ижара асосида ўйнамоқда.

Киритилди: 16:08, 01.01.2022.
Ўқилди: 1693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.