Италиянинг "Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович жамоанинг умумий машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда Calciomercato портали хабар тарқатмоқда.
Манбанинг ёзишига қараганда, 40 ёшли швециялик футболчи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва "Милан"нинг кейинги учрашувларида майдонга тушиши мумкин.
Шунингдек, Анте Ребич ва Рафаэль Леаулар ҳам жамоанинг умумий машғулотларида иштирок этишди, лекин, фақатгина маълум дастурлар асосида.
Бу уч футболчи ҳам "Милан"нинг 6 январь куни "Рома" жамоасига қарши бўладиган ўйинига тайёр бўлади.