Италиянинг «Фиорентина» клуби ҳужумчиси Душан Влахович келажаги борасида фикр билдирди.
– «Фиорентина» билан янги шартнома борасида музокара олиб боришга имконият борми?
– Ҳозир бор эътиборимни янги мақсадларга қаратганман, лекин ҳеч қачон - ҳеч қачон демаслик керак. Мен бундай саволларга бир неча марта жавоб қайтардим. «Фиорентина»да жуда ажойиб тарих ёзилган. Бизда ажойиб жамоа бор, яхши футболчилар бор, ажойиб тарзда қўллаб-қувватлайдиган мухлислар бор. Буларнинг барчаси ҳурматга сазовор. Келажакда нима бўлишини Яратган билади.
Менинг ягона мақсадим - «Фиорентина»ни еврокубокларга олиб чиқиш, чунки, биз анчадан бери евроареналарда ўйнамадик. Кейин нима рўй беришини билмайман.
«Фиорентина» – Италиянинг кичкина клуби эмас, ўз анъаналари бор ажойиб жамоа. Коммиссо – ҳар бир вазиятни билиб турадиган ажойиб президент, – деди Влахович.