"Ювентус" ва "Наполи" ўртасидаги А Серия ўйини неаполликлар орасида коронавирус тарқалиши сабабли ўтказилмаслиги мумкин.
Аввалроқ “Наполи”да 7 нафар футболчида коронавирус ҳолати қайд этилган эди. Шу муносабат билан Неапол соғлиқни сақлаш департаменти жамоанинг Туриндаги сафар ўйинига учишини тақиқлаши мумкин.
“Ювентус”га қарши жанг 6 январга белгиланган.