Трансфермаркт портали 2021 йилда нархи ошган футболчилар рўйхатини тақдим этди.
Қиймати 54 миллион еврога ошган “Фиорентина” ҳужумчиси Душан Влаҳович рейтингда биринчи ўриндан жой олди. Кучли учликка Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва “Реал” вингери Винисиус Жуниор якун ясаган – ҳар иккисининг ҳам нархи 50 миллион еврога ошган. “Барселона” яримҳимоячиси Педри ҳам худди шундай кўрсаткич эди, бироқ унинг бозордаги нархи энди бор-йўғи 80 миллион еврони ташкил этади.
Жуд Беллингем, Флориан Виртц, Жамал Мусиала, Гави, Эмил Смит-Роу ва Жек Грилиш кучли ўнталикка якун ясади.