Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Пиоли: «Яхши ўйинга тушиб олиш учун «Милан»га танаффус керак эди»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли Италия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Рома»га қарши ўйин (3:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Бугун яхши ўйнашимизга ишончим комил эди. Жамоага бу танаффус зарур эди. Ғалаба — яхши белги. Биз мавсумнинг иккинчи қисмида мана шундай ўйин ва натижага умид қилишимиз керак.

Бу йигитлар билан ишлаш завқли. Улар ҳамиша меҳнат қилиш ва ўсишга эришишга тайёр. Бугун учрашувдан қониқиш ҳосил қилдим, аммо бўшашиш мумкин эмас. Чунки икки кундан кейин бизни яна бир муҳим ўйин («Венеция»га қарши) кутиб турибди. Якшанба куни яна бир марта ушбу натижани такрорласак, бугунги ғалаба қадрли бўлади.

Мақсадимиз — ўтган мавсумга нисбатан кўпроқ очко жамғариш. Мавсумнинг бошланғич қисми яхши бўлди. Энди шундай руҳда ишлашда давом этиш ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш», – деди Пиоли.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:09, 07.01.2022.
Ўқилди: 1267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3171]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2057]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1793]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1782]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1684]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1467]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1452]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1394]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1355]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1297]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик