“Атлетико” ҳамон “Лилль”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Зеки Челикка қизиқиш билдирмоқда.
Мадрид клуби 24 ёшли туркиялик футболчини “Ньюкасл”га ўтишга яқин турган Киран Триппьерга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Бир ярим йилдан сўнг Челик эркин агентга айланиши мумкин, унинг трансфери 10 миллион евродан сал кўпроққа баҳоланмоқда.
Футболчининг ўзи “Атлетико”га ўтишга тайёр, аммо клуб ҳали унга ва “Лилль”га ҳеч қандай таклиф билан чиққани йўқ.
Шунингдек, мадридликларнинг қисқа рўйхатидан Нелсон Семеду (“Вулверхэмптон”) ва Педро Порро (“Спортинг”) жой олган.
Бундан ташқари, “Атлетико” Норди Мукиеле (“РБ Лейпциг”), Джибрил Сидибе (“Монако”) ва Жованни Ди Лоренцо (“Наполи”) каби вариантларни кўриб чиқмоқда.