Португалиянинг "Бенфика" клуби ярим ҳимоячиси Николас Гайтан учун "МЮ" ҳамда "Манчестер Сити" клублари кураш олиб боришмоқда.
The Mirror нашри тарқатган маълумотларга кўра, иккала клуб ҳам футболчи учун курашни тўхтатмоқчи эмас.
"МЮ" раҳбарияти аллақачон Гайтан учун 25 миллион фунт стерлинг беришга тайёр эканлигини айтиб, "Бенфика" клубига расмий таклиф билан чиқишган. Бу орада "Сити" ҳам футболчи борасида португалия клубига расмий таклиф билан чиққанлиги ва улар ҳам футболчининг трансфери учун 25 миллион фунт беришга тайёр эканлиги айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳар иккала клуб расмийлари футболчининг ўйинини кузатиш учун сешанба оқшмомида Португалияга ташриф буюришлари ва "Бенфика" - "Челси" учрашувини томоша қилишлари кутилмоқда.
Футболчининг агенти ҳам Гайтаннинг ёзда Англия клубларидан бирига кўчиб ўтишини тасдиқлади.