Кириш Регистрация

ЎФА U-23 Осиё чемпионати мезбонлиги юзасидан тайёргарлик ишларини давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ушбу йилда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичи Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақани юқори савияда ўтказиш бўйича муносиб тарзда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудларда футбол оммавийлигини ошириш ва ривожлантириш мақсадида У23 Осиё кубоги баҳсларини Репсубликамизнинг турли ҳудудларида ўтказишни режа қилмоқда. Шу сабабли, ушбу чемпионатни ўз стадионида қабул қилиши мумкин бўлган шаҳарларни кўздан кечириш ишларини бошлади.

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги У23 Осиё кубоги Ташкилий қўмита вакиллари мезбонликка номзод шаҳарлардан бири ҳисобланган Қарши шаҳрига ташриф буюрди. Қарши Марказий стадиони, машғулот майдонлари ва шаҳарда жойлашган меҳмонхоналардаги шароитлар ўрганилди, мавжуд камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга керакли топшириқлар берилди.

Ташкилий қўмита вакиллари мезбонликка номзод бир қатор шаҳарларда ўрганиш ишларини олиб боради. Мезбон шаҳарлар ва стадионлар номи бўйича якуний хулосалар Осиё футбол конфедерацияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 20:54, 07.01.2022.
Ўқилди: 1409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.