Криштиану Роналду билан хайрлашиш «Ювентус»га маошлар борасида пулни тежаш имконини берди, бироқ бу ўйин ва натижалар бобида жамоа ҳолатига салбий таъсир қилди.
Дастлабки 20 ўйинда атиги 28 та гол урган жамоа 1999/2000 йилдан буён энг ёмон натижани қайд этди.
Бошқача айтганда, «кекса синёра» XXI асрда ҳеч қачон бундай заиф ҳужум чизиғига эга бўлмаган.
Туринликлар бунгача 18 та гол ўтказиб юборишди ва турнир жадвалида бешинчи ўринни банд этишган.
Яна бир муаммо шундаки, жамоада аниқ бир етакчи ва тўпурар йўқ. Пауло Дибала ва Алваро Мораталарнинг ҳар бири бештадан гол урган - бу жамоадаги барча футболчилар орасида энг юқори кўрсаткичдир.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ўтган мавсум 20 та ўйинда 15 та гол урган эди. «Ювентус»да охирги марта бундай хавотирли ҳолат 1987/1988 йилги мавсумда юзага келган бўлиб, ўшанда 20 турдан кейин Ян Раш ва Марино Магрин тўрттадан гол уришган эди.