"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике испан ОАВларида жамоа футболчиларининг маошлари ҳақида пайдо бўлган маълумотларга муносабат билдирди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, 34 ёшли Пике каталонияликларнинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланар эмиш.
Ўша хабарда, у солиқлардан ташқари йилига 28 миллион евро олади дейилган.
Бунга жавобан футболчи ўз Twitter саҳифасида 2021 йилда клубдан 2,3 миллион евро маош олган банк қоғозининг расмини жойлаштирди. Ҳимоячинининг қайд этишича, бу унинг "Барса"даги маошининг 50 фоизи.
Каталония клуби аввалроқ ўйинчиларнинг маошлари ҳақидаги маълумотларнинг эълон қилинишини қоралаб, суммаларни хато деб атаганди.