“Барселона” президенти Жоан Лапорта Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд каталонияликлар клубига ўтишига ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда “Catalunya Radio” хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, клуб президенти ўзининг яқин атрофига “Барселона” норвегияликни сотиб олишини айтган. Лапорта аллақачон Холанднинг агенти Мино Райола билан бир нечта учрашувлар ўтказган ва улар давомида футболчи вакили билан эҳтимолий ўтиш тафсилотларини муҳокама қилган.
Аввалроқ, Эрлинг Холанд “Реал”га ўтишни истамагани маълум бўлганди. Германия Бундеслигасининг жорий қуръасида 21 ёшли Эрлинг 11 ўйинда 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Форварднинг шартномаси 2024 йилда якунига етади, Трансфермаркт ҳужумчини 150 миллион еврога баҳоламоқда.