ПСЖ “Манчестер Юнайтед” яримҳимоячиси Поль Погбани сотиб олишни ўзига жиддий мақсад қилиб қўймоқда. Манбага кўра, парижликлар Погба эркин агентга айланидан сўнг, уни футболчисини қўлга киритмоқчи.
ПСЖ Погбага 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Шу билан бирга, Поль ПСЖнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Погба ҳозирда жароҳатидан фориғ бўлмоқда. 4-5 ҳафта ичида тўлиқ машғулот ишига қайтиши кутилмоқда.