Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Кучли ўнлик: Англиянинг энг қиммат клублари. Рўйхатда ўзгариш бор!

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси бутун дунё бўйлаб юз миллионлаб мухлисларга эга. Шу жиҳатдан ушбу мусобақани энг томошабоп турнир дея оламиз. Қизғин ва муросасиз баҳслар бўлиб ўтадиган АПЛ доимо эътиборимиз марказида бўлиб келган. Ҳар мавсум турлича бўлгани сингари, кучлар нисбатида ҳам тез-тез ўгаришлар бўлиб туради. Англиянинг энг қиммат клублари рўйхатида ҳам. Бугунга келиб бу борада вазият бироз ўзгарган. Ҳозир шу ҳақида...

Биз «вазият ўзгариши» деганда тарихда илк бор «Челси», таркибнинг қимматлиги борасида «МЮ»ни қувиб ўтганини назарда тутган эдик. Янги трансферлар ойнаси очилган бир пайтда Европа чемпионлари Англия тарихида энг кўп зафар қучган жамоадан таркиб борасида илғорлаб кетди. «Аристократлар» айни дамда АПЛнинг иккинчи энг қиммат жамоасига айланиб улгурди. Биринчи ўрин эса сезиб турганингиздай, амалдаги чемпион «Манчестер Сити»га тегишли. «Манчестер Юнайтед»нинг майдондаги ўйини ва натижалари пасайиши фонида Томас Тухель жамоасининг умумий қиймати анча баландлашди. Бу эса «Челси»ни «МЮ»дан қимматроқ таркибга эга бўлишини таъминлади.

Чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган иккинчи жамоа, «Ливерпуль» таркиб футболчилари қиймати борасида Англияда тўртинчи ўринда эътироф этилмоқда. Бу мавсумда яна бир шонли клуб бўлмиш «Арсенал» ҳам яхши юриш қилди. Жамоанинг ёш юлдузлари ҳозирда 500 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланган. Бунда клуб академиясидан чиққан Букайо Сака ҳамда Эмиль Смит-Роу каби футболчиларнинг нархини кескин ошиши муҳим роль ўйнади. Жамоа таркибининг умумий ўртача ёши йигирма бешни ташкил этади. Бундай кўрсаткич билан ярим миллиард фунтдан кўпроққа баҳоланиш мақтовга лойиқ, албатта. Шунга қарамай, тўпчилар умумий рўйхатда ўзининг ашаддий рақиби бўлган «Тоттенхэм»дан ҳамон ортда қолмоқда. «Шпорлар» 579 миллион фунтлик футболчилар билан бешинчи ўринда қайд этилган.

«Манчестер Сити»нинг таркибида ҳаракат қилаётган юқори даражали футболчилар клубни бу борада етакчига айлантирган. Хусусан, суперюлдузлар дея эътироф этилувчи Кевин Де Брюйне, Бернарду Силва ҳамда Рахим Стерлинг каби футболчилар айни дамда «шаҳарликлар»ни ўн очколик фарқ билан АПЛ етакчилигини қўлга олишига ёрдам берди. Гвардиола жамоасидаги ўйинчиларнинг умумий қиймати 892 миллион фунтни ташкил этади. Бу дегани, ҳар бир футболчи ўртача 37,2 миллион фунт баҳоланади. Трансферлар ойнасида энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган Эрлинг Холанд, агарда «Манчестер Сити»га ўтса, жамоа янада қимматлашади!

Яна бир клуб борки, улар бу тизимда кучли ўнликка киришга жуда яқин. «Ньюкасл» тез орада АПЛда таркиб борасида мақтангулик натижага эришиши мумкин. Клубнинг сўнгги хариди бўлган Киран Триппьер ҳам гапимизни тасдиқлайди.

Рўйхатнинг кучли ўнталигини «Лестер», «Эвертон», «Астон Вилла» ҳамда «Вулвз» клублари якунлашади.* Қуйидаги расмда кучли ўнлик нархлари билан тўлиқ танишишингиз мумкин бўлади.

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk

*Статистик маълумотлар «Transfermarkt» порталидан олинган

Киритилди: 21:39, 09.01.2022.
Ўқилди: 3024 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.