Хабарингиз бор, аввалроқ клубда европалик мутахассис иш бошлаши ҳақида маълумот бергандик.
Кутилган мутахассис Вадим Барнич билан бугун расман шартнома имзоланди ва у клубимда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимида ишлаши келишиб олинди. Асли келиб чиқиши Латвия давлатидан бўлган мутахассис бунга қадар 5 йил давомида Германиянинг "Фортуна Дюссельдорф" клуби мураббийлар штабида ишлаган.
"Турон" матбуот хизмати.