Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Футбол майдонларини яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, профессионал футбол клубларига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш, клубларнинг инфратузилма ва академияни ривожлантириш, шунингдек, майдонларни халқаро стандартларга мослаштириш ва уларни сифатли сақлашга йўналтиришини таъминлаш мақсадида профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси ЎФА билан келишилган ҳолда тасдиқланиши белгиланди.

Йиллик харажатлар сметаси асосида молиявий маблағларни ажратилишида, хусусан, стадион ва майдон парваришига устувор мақсад бўлади.

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов майдони янгиланаётган ЖАР мажмуасини бориб кўрди.  

Ташриф давомида масъуллар билан суҳбатлашиб, футбол клубларининг майдонларини яхшилаш, стадионлар ҳолатини халқаро стандартларга мослаштириш борасида фикр алмашилди.

Равшан Эрматов майдонлар бевосита футболнинг сифатига таъсир қилиши, уларни ўйинларга тайёрлаш ва чимларни доимий назорат остида ушлаш кераклигини айтди. Бунинг учун, футбол майдонини сифатига ҳам илмий ёндашиш ва юртимизда замон футболига муносиб майдонларни пухта ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

ЖАР мажмуасидаги майдонни ҳам мамлакатимиз иқлимини инобатга олган ҳолда узоқ муддатли хизмат қиладиган этиб тайёрлаш бўйича мутахассисларга топшириқ берилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:59, 10.01.2022.
Ўқилди: 1727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.