Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Насаф»да ўтказган Андрия Калудерович ўз ватани Сербияга қайтиб кетди.
У аввал ҳам ўйнаган «Пролетер» жамоасига бориб қўшилди.
Калудерович қаршиликлар таркибида Суперлига доирасида 14 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 1 голли узатмани амалга оширганди.