«Ливерпуль» дарвозабони жамоани тарк этишга яқин турибди. Хабарларга кўра, Лорис Кариус ижара асосида бошқа жамоага ўтиши мумкин.
Бу ҳақида клуб дарвозабонлар мураббийи Жон Ачтерверг шундай дейди:
«Бу борада унинг агенти ва клуб раҳбарияти ечим қидирмоқда. Бу ойда биз масалага ойдинлик киритиб оламиз. Яна олти ой заҳира ўриндиғида ўтириш ҳеч кимга ёрдам бермайди. Бу футболчини ўсишини қийинлаштиради. Кариус ўз қобилиятидан фаолиятини давом эттиришда фойдаланиши керак. Лорис жуда сифатли дарвозабон. Мен унга ишонаман».
Кариус 2018 йилдан бери икки мавсумда «Берлин» ҳамда «Бешиктош»да ижара асосида тўп тепган эди.