Кириш Регистрация
02/03 00:45 Рома 3-3 Ювентус
02/03 01:00 Жирона 1-2 Сельта
02/03 22:30 Пиза 0-1 Болонья
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут - Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон - Бёрнли
04/03 00:30 Лидс - Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон - Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Малиновский ўз устозини оқлаб чиқди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«Аталанта» яримҳимоячиси Руслан Малиновский ўз мураббийи Андрей Шевченконинг жамоаси «Женоа» ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Мен Шевченко билан доимо алоқадаман, ўйиндан кейин гаплашиб олдик. Аммо ҳаммамиз тушунамизки, вазият осон эмас, коронавирус билан боғлиқ муаммолар етарли. У жамоага эндигина қўшилди, унда ҳам коронавирус аниқланди.

1-2 ой ичида жамоага келиб, натижа кўрсатиш осон эмас. Украина терма жамоасида ҳам шундай бўлган - биз биринчи кунданоқ унинг майдонда нима истаётганини тушунмасдик.

«Женоа» А Серияда қолиш учун яхши потенциалга эга», - дейди Малиновский.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ, Шевченконинг қониқарсиз натижалари сабаб истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 19:59, 11.01.2022.
Ўқилди: 1407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.