Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа - Комо
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Испания суперкубоги. «Барселона» - «Реал». Превью

Баҳо:
+ | -

Испания суперкубоги 3 йилдан буён мини-турнир кўринишида ўтказиб келинмоқда. Бу галги мусобақада "Барселона", "Реал Мадрид", "Атлетико" ва "Атлетик Бильбао" клублари иштирок этишади. Жамоалар дастлаб ярим финал босқичини ўтказишса, ғолиб клублар соврин учун финалда тўқнаш келишади.

Мусобақа Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги "Қирол Фаҳд" номли стадионда ўтказилади.

"Барселона" - "Реал" Мадрид
12 январь, чоршанба, 23:59, "Қирол Фаҳд" номли стадион
Бош ҳакам - Мунуэра Монтеро

Сўнгги натижалар

Каталонияликлар бошқарувида ноябрь ойида ўзгариш юз берди. Куман истеъфога чиқарилиб, Хави бош мураббийга айланди. "Кўк-анорранглилар" янги мутахассис қўлостида барча мусобақалар доирасида 12та ўйинда иштирок этиб, 5та ғалаба, 4та дуранг ва 3 мағлубият қайд этишди. Хави тажриба ва ёшликни уйғунлаштирган ҳолда келажак жамоасини қуришга ҳаракат қилмоқда.

"Барселона" Ла лигада 32 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Испания кубогида нимчорак финалга чиққан бўлса, халқаро аренада ўз иштирокини Европа лигасида давом эттирадиган бўлди (рақиб — "Наполи").

"Реал"нинг натижалари эса жуда яхши. Карло Анчелотти бош мураббий лавозимига қайтганидан сўнг рақиблар фонида натижалар анча яхши бўлмоқда. Қишки таътилдан кейин жамоа 3та ўйин ўтказди. "Қироллик клуби" кутилмаганда "Хетафе"га имконият бой бериб қўйди. Шундан кейин "қаймоқранглилар" Испания кубоги доирасидаги баҳсда ғалаба қозониб, кетидан "Валенсия"ни тор-мор этишди (4:1).

"Реал" 49 очко билан Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа яқин таъқибчиси "Севилья"дан 5 очко олдинда, аммо "галактикос" битта ўйин кўп ўтказган.

Таркибларнинг ҳолати

"Барселона" Суперкубокда Брэйтуэйт, Ваге, Гарсия, Демир ва Серхи Робертонинг хизматидан фойдалана олмайди. Ансу Фати ва Френки Де Йонг жамоа билан Саудия Арабистонига етиб борган. Аммо уларнинг "Реал"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Карло Анчелотти эса бу борада жиддий муаммоларга эга эмас. Фақат Гарет Бэйл ва Мариано Диас Мадридда қолишди.

Тахминий таркиблар

"Барселона": Тер Штеген - Альба, Пике, Ленгле, Алвес - Гави, Бускетс, Де Йонг (Нико) - Дембеле, Депай, Ютгла

"Реал": Куртуа - Карвахаль, Милитао, Алаба, Менди - Модрич, Каземиро, Кроос - Асенсио, Бензема, Винисиус

Қизиқ фактлар

— Сўнгги 4та "эл-класико"да "Реал" ғалаба қозонди;
— "Барселона" сўнгги 6та ўйинда ютқазмаяпти;
— "Реал" сўнгги 19та баҳснинг 17тасида мағлуб бўлмаган;
— "Реал" сўнгги бешта ўйинда 9та гол уриб, 4та гол ўтказган;
— "Барселона" сўнгги бешта ўйинда 8та гол уриб, 5та гол ўтказган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:00, 12.01.2022.
Ўқилди: 11409 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик