Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Бокс. Соро - Мадримов жанги натижаси бекор қилинадими?

Баҳо:
+ | -

17 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтаётган профессионал бокс кечаси доирасида Исроил Мадримов ва Мишел Соро ўртасидаги жанг бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз жангнинг 9-раундида рақибини техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонган эди. Аммо мазкур баҳсда юз берган вазият ўша пайтда ҳам, кейинроқ ҳам эътирозларга сабаб бўлди.

Гап шундаки, 9-раунд сўнгида ҳамюртимиз фаоллашди ва рақибни арқонга қисиб олиб, кетма-кет зарбалар бера бошлади. Бу орада раунд якунлангани ҳақида чалинган бонгни на ҳакам ва на Мадримов эшитди. Шу боис, Исроил зарбаларнинг бир нечтаси бонгдан сўнг йўллади. Рефери эса техник нокаут қайд этилганига ишора қилиб, жангни тўхтатди.

Шундан сўнг жанг ташкилотчилари вазиятни узоқ вақт муҳокама қилишди ҳамда Исроилга беришга қарор қилишди.

Соронинг адвокати Девид Берлин WBA ташкилотига ариза билан мурожаат қилиб, Исроил Мадримов билан жанг натижасини ўзгартиришни сўраган. WBA ташкилоти комиссия аъзолари яқин кунлар ичида бу ҳолатни яхшироқ ўрганиб чиқишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:59, 12.01.2022.
Ўқилди: 9126 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.