Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

"МЮ" минимал ғалабага эришди ва "Сити"дан 3 очко илгарилади

Баҳо:
+3 | -

2011 йилнинг сўнгги оқшоми ёдингиздами? "Манчестер Сити" "Сандерленд"дан мағлубиятга учрагач, Фергюсон шогирдларида ўз майдонида ғалаба қозониш ва рақибидан уч очко илгарилаб кетиш имконияти юзага келганди. Ўша пайтда "МЮ" кетма-кет ғалаба қозонаётган, рақиб - "Блэкбёрн" эса жадвалнинг сўнгги поғонасини эгаллаб турганди. Ўша куни "МЮ" мағлубиятга учраган.

Балки ортиқча хаяжон сабаблими, "МЮ"да ҳаммаси жойида эмасди. Сўнгги ўйинларни бўш ўтказаётган "Фулҳэм"га қарши ташаббус билан ўйинни бошлашган, тайм охирида керакли голни киритган бўлишса-да, иккинчи тайм анча асабий кечди. Чап қанотдан Янгнинг узоқ бурчакка юқорилатиб оширган тўпини Эванс дарвозабон майдонига қайтарган ва Руни яқин масофадан дарвозасини ишғол қилганди. 

Йол шогирдлари ҳам ўйинга жуда тўғри стратегия танлашди. Иккинчи тайм бошидан ҳисобни тенглаштиришга ошиқмадилар. Агар эртароқ гол урган тақдирларида ҳам, мезбонлар ҳужумкорликни ошириб, ғалаба голини уриб олишлари ҳам ҳеч гап эмасди. "Фулҳэм" эса ўйинни анча паст темпда давом эттира бошлади. Мақсад - ўйиннинг сўнгги чорагини кутиш ва ўшанда бироз фаолликни қўшиш. Ўшанда, "МЮ"да хаяжон ортади, ўшанда гол киритилса, "МЮ" да етарли вақт бўлмайди. Йўл-йўлакай бу услуб мезбонларни ҳам бўшаштириб юборди. ҳужумлар охиригача етказилмади, зарур пайтларда концентрация ва ижро маҳорати панд бераверди. 

Қойил қолиш керак, Йолнинг бу тактикаси иш берди ҳисоби. Тўғри, керакли гол киритилмади, аммо кирилиши мумкин эди. Сўнгги 15 дақиқада "Фулҳэм"нинг гол уриши учун мантиқий асослар етарли бўлди. Сўнгги дақиқада Мёрфига ишлатилган қўполликни қайсидир ҳакам пенальти билан жазолаши ҳам, қайсидир маънода  ҳақ бўлиши ҳам мумкин эди, тўғрими?  

Хуллас, ўта асабий кечган ўйинни "МЮ" ғалаба билан якунлай олди ва турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. Энди уларни ҳамшаҳарларидан 3 очко ажратиб турибди. 

"МЮ"нинг бу ғалабаси қаторасига киритилган олтинчисидир. 30 апрелда бўладиган "Сити"га қарши ўйингача яна беш тур бор ва бу рақиблар ҳам у қадар хавфли эмасдек. Яъни Фергюсон шогирдлари ўша ўйинларни ҳам ғалаба билан якунлашлари мумкин. Лекин биласизми, бугунги ўйинда кейин яна бир бор шу нарсага амин бўлдикки, буёғи осон бўлмайди. Аввалги ғалабаларда "МЮ" таъқибчи ролида эди, энди бўлса, пастдан босим қаттиқ бўлади. Очко йўқотиш, гуёки, ўзида бор нарсани бировга бериб қўйишдек таҳликага солади ва ҳар бир учрашувда бугунгидек кап-катта ўйинчиларнинг оёқлари қалтираши мумкин. "Сити"нинг оддий ўйинларда очко йўқотганининг сабаби ҳам шу. Қани кўрамиз, чемпионлик пойгаси бўйича Европанинг энг тажрибали клубларидан бири бу руҳий вазифани қандай уддалар экан.

Қ.АСЛАНОВ
Англия Премьер-лигаси. 30-тур

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД — ФУЛҲЭМ 1:0 (1:0)
Гол: Уэйн Руни (42).
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Де Хеа, Рафаэл, Ж.Эванс, Рио Фердинанд (Смоллинг, 74), Эвра, Кэррик, Гиггз, Эшли Янг, Валенсия, Уэлбек (Х.Эрнандес, 63), Руни (Скоулз, 79).
ФУЛҲЭМ: Шварцер, А.Хьюз, Келли, Хангеланд, Риисе, Фрай (Руис, 67), М.Диарра (Дэн. Мерфи, 72), Демпси, Д.Дафф, Дембеле, Погребняк.
Огоҳлантириш: Гиггз (34).
Бош ҳакам: Майкл Оливер
2012 йил 26 март. Манчестер. "Олд Траффорд". 75.570 томошабин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:56, 27.03.2012.
Ўқилди: 7240 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.