Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Холандга учун асосий даъвогарлар — “Барса”, “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити”. Кимнинг имконияти юқорироқ?

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Ҳоланднинг бўлажак трансфери Килиан Мбаппе билан бўлган эпизоддан ҳам қизиқроқ кўринади. ПСЖ ва “Реал” француз футболчиси учун курашаётган бўлса, норвегияликка деярли барча топ-клублар таклиф жўнатишган.

Унинг “Боруссия” билан шартномаси яна 2,5 йилга тузилган, аммо Эрлинг буни охиригача ишлаб чиқмаса керак. Чунки, футболчига талаб жуда юқори. Келинг, Холандни сотиб олишда кимда имконият юқорироқ экани ҳақида бироз фикр юритамиз.

 

“Барселона”: футболчини сотиб олиш имконияти юқори, лекин пул йўқ

Жоан Лапорта Холандни Каталония клубига олиб келмоқчи - буни “Барселона” президенти сайловолди штабига раҳбарлик қилган Луис Карраско ҳам тасдиқлади

“Президент унинг ўйинларини ёқтиришини биламан. Қолаверса, мен Холанд ҳам ўзи етакчи бўладиган футбол клубига ўтишни мақсад қилганидан хабаримиз бор”, деди Карраско.

Мумкин бўлган трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли бор. Сабаби, Лапорта Эрлингнинг агенти Мино Райола билан яхши муносабатлар ўрнатган. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг декабрида улар норвегияликнинг “Барселона”га ўтишини муҳокама қилишган. Улар ҳатто агент Лапортга Холандни Каталонияга кўчиб ўтишга кўндиришга ваъда бергани ҳам айтилган. Аммо, бунинг учун катта сумма керак бўлади.

Пул трансфер учун асосий тўсиқдир. Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас бунга шубҳа билан қарайди: Холанд билан шартнома имзолаш учун “Барса” нафақат маош фондини қисқартириши, балки яна бир қийин ишни ҳам қилиши керак.

“Биз ҳаммамиз биламизки, Эрлинг қандай маош сўраяпти ва “Боруссия” қанча талаб қилмоқда. Бу ҳолатда “Барса” деярли барча йўқотишларни қоплаши керак бўлади. Жуда қийин, чунки биз деярли 500 миллион евро ҳақида гапиряпмиз”, деди Тебас.

Шу жумладан, “Барса” аллақачон янги ҳомий изламоқда - улар Япониянинг “Rakuten” компанияси билан ҳамкорликни давом эттиришни истамаяпти.

 

“Реал”: пул бор, лекин улар ортиқча харажатни исташмайди

Мадридликлар иқтидорли норвегияликнинг трансферини амалга оширишга у қадар ишонч ҳосил қилмаяпти. Баъзи миш-мишлар бошқаларга зид келади. Жумладан, “Маrcа” нашрининг хабар беришича, Мадриднинг “Реал” клуби Холанднинг эҳтимолий трансферини ким ошди савдоси кутаётганини тушуниб, ушбу савдога аралашишини истамаяпти. АS нашри эса бунинг тескарисини маълум қилган: “Реал” Мбаппе ва Холанд билан шартнома имзоламоқчи - клуб Эрлинг аллақачон Мадридга ўтиш вариантини танлаганини билади. 

Журналист Жанлука Ди Марцио ҳужумчининг Ла Лигада ўйнашни хоҳлаётганига ишончи комил ва бу истак “Реал”га кўпроқ устунлик беради: “Уни фақат “Реал” ёки “Барселона” сотиб олиши мумкин, чунки у “Атлетико” ёки бошқа клубга [Испания] ўтмайди. Балки шунинг учун ҳам у агентга “Реал”га трансферини амалга оширишига ҳаракат қилишини айтгандир. Агар, “қаймоқранглилар” билан иш битмаса, “Барселона” вариантига тўхталади. Ва шундан кейингина – “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва бошқалар билан эҳтимолий трансфер борасида муҳокамага киришади”.

Холанднинг ўзи ҳам Испанияда ўйнашини айтди - у Марбельеда ўтказган Рождество таътилларида мухлисга шундай жавоб берди.

“Реал Мадрид”нинг молиявий аҳволи яхши - декабрь ойида Хавьер Тебас Мадрид клуби Холандани ҳам, Мбаппени ҳам сотиб олиши мумкинлигини айтди: “Реал” хоҳласа иккаласини ҳам харид қилиши мумкин”.

 

“Ман Сити”: Холанд - асосий мақсад. Ягона рақиб – “Реал”

Холандда ҳали ҳам АПЛда ўйнаш имконияти бор – “Сити” футболчига жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда. “The Athletic” нашри хабарига кўра, Манчестер клубининг асосий мақсади – Эрлинг. Улар яқин ҳафталар ёки ойлар ичида Холанднинг вакиллари билан учрашув ўтказишни ва ёзда у билан шартнома имзолашни режалаштиришган. Айтганча, Англияда норвегиялик учун курашда асосий рақиб “Барселона” эмас, балки “Реал Мадрид”. Кўплаб манбалар каталонияликлар бу клублар билан рақобатлаша олмаслигини айтишмоқда. Аммо, эҳтимолий харидлар муваффақиятсизликка учраган тақдирда “Ман Сити” бошқа вариантларга кўриб чиқади - Александр Исак ва Душан Влахович.

 

“Боруссия” Холандни сақлаб қола оладими?

Имкониятлар жуда кам. Эрлинг катта эҳтимол билан, 2022 йилнинг ёзида Германияни тарк этади. Аммо, форвард кейинги олти ойни албатта Дортмундда ўтказади. 

“Холанд январда кетмайди. Вариантлар йўқ. Европанинг энг яхши ҳужумчисини қишки мавсумда зарурат бўлмаганда сотишга ким рози бўлади? Албатта, мавсум оралиғида уни сақлаб қолиш қийин бўлади. Лекин, биз буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз”, - деди клуб бош директори Ханс-Йоахим Ватцке.

Улар Холандни катта молиявий таклиф билан ўзига тортишга ҳаракат қилишади. Декабрь ойида “Bild” “Боруссия” унинг маошини икки баравар оширмоқчи (йилига 8 миллион евродан 16 миллион еврогача) ҳақида ёзган эди. Аммо Ла Лига ёки Премьер-лига клублари ҳам деярли шунча таклиф қилишмоқда.

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси

Манба: Sports.ru
Киритилди: 17:32, 12.01.2022.
Ўқилди: 7425 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.