"Вест Хэм" ўз дарвозабони билан шартномани узайтиради. Хабарларга кўра, "болғачилар" посбони Лукаш Фабиански яна бир йилга жамоада қолади.
Польшалик футболчининг амалдаги битими ёзда якунига етиши керак эди. Аммо у яна бир мавсумга мўлжалланган шартнома имзолайди.
Фабиански ҳозирда 36 ёшда ва бу дарвозабонлар учун нормал ҳисобланади. У Мойес жамоасининг асосий футболчиси саналади.