"Барселона" ўнг қанот ҳимоячиси Дани Алвеснинг профессионал фаолияти давомида ўтказган ўйинлари сони 1000 тага етди.
38 ёшли футболчи учун Испания Суперкубоги ярим финалида "Реал"га қарши ўйин (2:3) юбилей ўйин бўлди.
Бу баҳс бразилиялик футболчининг "кўк-анорранглилар" сафидаги 394 ўйин бўлди.
Шунингдек, Алвес "Баия" учун – 37, "Севилья" учун – 249, "Ювентус" учун – 33, ПСЖ учун – 73, "Сан-Паулу" учун – 95 ва Бразилия терма жамоаси учун 119 учрашув ўтказган.