Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Орзулари ушалган "болакай" (1 қисм)

Баҳо:
+ | -

 “Эль Ниньо” испан тилидан таржима қилинганда болакай деган маънони англатади. Кўплаб футбол мухлислари ўша сўзни эшитганида кўз олдида 9 рақамли либосдаги Торресни кўз олдига келтиради. Торрес энг омадли ва энг совриндор ҳужумчи, десак муболаға ишлатмаган бўламиз. Унинг бахти Испанияда туғилгани, туғилганида ҳам Раул даврида эмас, “қизил фурия” уйғонган даврда туғилгани, фаолиятини ҳар қандай ёш ҳужумчига имконият берадиган Мадриднинг “Атлетико” жамоасида бошлагани, Англияга бориб ҳам исталган услубга мос тушиб кетавергани...

     Фернандо ёшлигини шундай эслайди: Мен Мадриддаги мактабда ўқиганман. Синфда 25га яқин болалар бўлар эди ва уларнинг 24 таси “Реал Мадрид” мухлиси эди. Фақатгина мен “Атлетико”нинг ишқибози эдим. Албатта бу қийин эди.

5 ёшидан футбол ўйнашни бошлаган Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаши мумкин эди. Тасаввур қиляпсизми “Эль Ниньо” дарвозабон? 7 ёшида Фернандо машғулотларнинг бирида бармоғи қайрилиб жиддий жароҳат олади ва унинг онаси Флори Санс ўғлининг дарвозабон бўлишига қаршилиқ қилади. Шу тариқа Торреснинг киперлик фаолияти якунланиб, унинг ҳужумчи сифатидаги саҳифаси очилади.

“Эль Ниньо” 10 ёшида жуда ҳам ажойиб ўйинлар кўрсатиб, “Райо 13” жамоасидан порлаб чиқади. У ўша мавсум ўзидан 3 ёш катталар билан бир жамоада ўйнаб 55 гол киритишга муваффақ бўлади. Шундан сўнг Фернандо “Атлетико” футбол мактабига синов учун йўлланмани қўлга киритади. Испанияда “Манзанарес” номи билан аталувчи клуб Торреснинг иқтидорини пайқаб, уни жамоада олиб қолиш кераклигини тушунади.

 Айнан ўша йили Фернандонинг келажак учун ташлаган йирик қадами бўлган эди. 1995 йилдан у “Атлетико”нинг футболчисига айланди. 1 йил ўтиб эса Торресга қироллик клуби бўлмиш “Реал Мадрид”дан таклиф келади. Аммо Фернандо бу таклифни ўйлаб ўтирмасдан рад этгани ҳақида кўп бор гапирган.

 Торреснинг испан футболи орасида машхур бўлиши 1998 йилда содир бўлган. Ўша вақтда “болакай” 14 ёшда эди. “Атлетико”нинг 15 ёшлилар жамоасида “Nike Cup”да иштирок этган Торрес якунда мусобақа ғолибига айланади. Ўша турнирдан сўнг бир неча мутахассислар испан футболи келажагида янги варақ очилишини башорат қилишган.

 1999 йил Фернандо Торрес “Атлетико” билан профессионал фаолияти учун дадил қадам ташлайди. Яьни у айнан ўша йили ростмана “оқ-қизиллар” футболчисига айланади. Аввалига “Эль Ниньо” ёшлар таркибида тўп тепади. 2000 йил 16 ёшида Фернандо жиддий жароҳат олади ва бир йилча майдонга туша олмайди.

Жароҳатдан фориғ бўлган Торрес 16 ёшлилар ўртасидаги Европа чемпионатига Испания таркибида қатнашади. Торрес ўша мусобақанинг финалида “қизил фурия”нинг ғалаба тўпини киритади. Ундан ташқари “Эль Ниньо” турнир тўпурари ва энг яхши футболчиси номини ҳам қўлга киритади.

2001 йил Фернандо асосий жамоа билан машғулот ўтказади. Ўша йилнинг май ойида “Эль Ниньо” “Атлетико” сафидаги дебют учрашувида майдонга тушади. Ўша пайтлар Мадрид жамоаси Сегундада ўйнар, Ла Лигага чиқишга эса кучи етмас эди. Торрес дебютидан бир ҳафта ўтгач, “Албесете”га қарши ўйинда илк голини киритади.   

Кейинги мавсум “Атлетико” Луис Арагонес қўл остида Ла Лигага йўлланма қўлга киритади. Арагонес Фернандонинг ўсишига қатта ҳисса қўшади. У ёш Торресга кўп ўйин амалиёти тақдим этади. Ўша мавсум “болакай” 36 ўйинда майдонга тушади. Аммо жуда кам (6 та) гол уришга эришади. 

Давоми бор.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:30, 14.01.2022.
Ўқилди: 2910 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.