Украиналик мутахассис Андрей Шевченко “Женоа” бош мураббийлигидан озод этилди. Бу ҳақда 15 январь куни Италия клуби расмий сайти хабар берди.
Энди “Женоа”ни вақтинчалик бош мураббий Абдулае Конко ва Роберто Мургита бошқариб туради.
“Клуб Андрий Шевченко ва унинг ёрдамчиларига сўнгги ойларда қилган машаққатли меҳнати учун миннатдорчилик билдиради”, – деб ёзади “Женоа” расмий твиттерида.
45 ёшли Шевченко 7 ноябрь куни жамоа бошқарувига тайинланган эди. Унинг қўл остида жамоа 11 учрашув ўтказиб, бир марта ғалаба қозонган ва 7 марта мағлубиятга учраган.