Маrcа нашри хабарига кўра, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал”нинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, клуб Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. “Қаймоқранглилар” лагерида иккала футболчи ҳам жамоага тўлиқ мос келишига ишонишади.
“Реал Мадрид” раҳбарияти Холанднинг трансфер агенти Мино Райола билан учрашиб, клубни Эрлинг билан боғлиқ ҳар қандай ўзгаришлардан хабардор қилиб туришини сўрашди.
Эслатиб ўтамиз, Холанднинг трансфери учун агент ва футболчининг отасининг комиссияси, шунингдек, норвегияликнинг 6 йиллик шартнома бўйича маоши ҳисобга олинса, тахминан 350 миллион евро сарфланиши керак бўлади. Ҳужумчининг “Боруссия” билан шартномасида товон пули 75 миллион еврони ташкил этади.