Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Бенземанинг ўйин услуби ўзгардими? Карим жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема France Football нашрига интервью бериб, бир қатор мавзуларда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Криштиану Роналдунинг ‘Реал’даги даври ҳақида

У ‘Реал’да ўйнаганида йилига 50—60 та гол урган. Шунинг учун бу ҳақиқатга мослашишим керак эди. Майдонда кўпроқ ҳаракат қилишим, унга жой яратишим лозим бўларди.

У кетганидан сўнг назоратни қўлга олиш, гол уриш ва жамоадошларимга ёрдам бериш навбати менга келди. Жамоани ўз билганимча бошқаряпман ва ҳаммаси яхши кетмоқда.

Мен Роналду каби ўйнамайман, у ҳам Бензема каби ўйнамайди. Криштиану ‘Реал’да ўйнаганида, мен вазият яратиб берувчи, у эса якунловчи эди.

Ўйин услуби ҳақида

Агар статистик маълумотларни ҳисобга олмасак, кўп гол ураётганим сабабли ўйиним ўзгаргани йўқ деб ўйламайман. Мен ҳаракат қиляпман, вазиятлар яратяпман, голлар узатмалар беряпман. Доимо шундай ўйнай олганман. Ҳали ҳам ўша футболчиман.

Аввал ўйин услуби туфайли танқидларга учрагани ҳақида

Футбол аввалгидек томоша қилинмаяпти. Учрашув 90 дақиқа давомида томоша қилинмаяпти, бунинг ўрнига ижтимоий тармоқлар мавжуд.

Ўйинчининг майдонда нима қилаётганини кўриш учун вақт сарфланмаяпти, ҳамма фақат гол урган ўйинчига қарайди, эртасига эса у уни энг зўри деб топилади.

Бу мен билан ҳам содир бўлган. Мен унчалик яхши ўйнамаганман, лекин гол урганман ва энг яхши деб тан олинганман.

Менга бундай футбол ёқмайди, лекин келажакда бу нарса кўпайиб бораверади. Футбол фақат статистикага қараладиган спорт турига айланиб қолди. Бунга мослашиш керак ва буни яхши уддаладим.

Килиан Мбаппе ҳақида

Мбаппе аллақачон энг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланади. Уни ёрқин келажак кутмоқда.

Терма жамоада бирга ўйнашимиздан хурсандман. Унинг салоҳиятини ва нималарга қодирлигини биламан.

Маълумот ўрнида. Франциялик 34 ёшли футболчи 2021/22 йилги мавсумда «Реал» сафида барча мусобақалар доирасида 26 ўйин ўтказиб, 23 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:13, 16.01.2022.
Ўқилди: 1564 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3964]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3156]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3035]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2518]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2418]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2409]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2379]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2196]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2065]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2016]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.