Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

“Барселона” ҳимоячи қидирмоқда. Номзодлар маълум

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Алекс Теллесга “Барселона” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Mundo Deportivо” нашри хабарига кўра, “кўк-анорранглилар” таркибни кучайтириш учун чап қанот ҳимоячиси қидирмоқда.

Теллесдан ташқари, “Ювентус” аъзоси Алекс Сандро, “Аякс” етакчиси Николас Тальяфико, “Вилярреал” ҳимоячиси Альфонсо Педраса ва “Боруссия Дортмунд” футболчиси Рафаэл Геррейро кабилар ҳам “Барселона” “шорт-листи”дан жой олган.

Теллеснинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, шунинг учун “қизил иблислар” у билан хайрлашишни истамаслигини ҳисобга олсак, “Барселона” футболчини қўлга киритиш осон бўлмайди.

Жорий мавсумда Теллес Премьер-лигада 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:42, 18.01.2022.
Ўқилди: 4246 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик