Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта

 Левандовски ва Холанд бир жамоада ўйнай оладими? Польшалик ҳужумчи жавоб берди

Баҳо:
+ | -

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси юлдузи Эрлинг Холанд билан бир жамоада ўйнай оладими, деган саволга жавоб берди.

“Бир ёки икки ҳафта бирга машқ қилсак, нимадир дейишим мумкин. Эрлинг мендан фарқли ўйинчи. Лекин, у топ футболчи ва мен унинг Бундеслигада ўйнаганидан, шунингдек, ўзининг қанчалик яхши эканлигини кўрсатаётганидан хурсандман”, - дея польшалик тўпурарнинг сўзларини келтиради “Bild”.

Жорий мавсумда Холанд Бундеслиганинг 13 та учрашувида 15 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, норвегиялик ҳужумчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3 та учрашувида 3 та гол уришга эришди.

Левандовски 19 та ўйинда 23 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар лигасида эса 6 ўйинда 9 гол ва 2 голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 14:40, 19.01.2022.
Ўқилди: 2411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.