Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчиси, ҳозирда Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубида ижара асосида тўп сураётган Андрей Аршавин, ўзи ҳақида тарқалган миш-мишларни рад этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Англия матбуотида Аршавин "Канонирлар" томонидан трансферга қўйилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Мен кеча Лондонда эдим. "Арсенал" мени трансферга қўйгани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Ёзда яна Лондонга қайтиб келаман. Мен ҳамон "Арсенал" аъзосиман. Шундай экан, бу ҳақдаги гапларга чек қўяйлик. Питерда ҳаммаси яхши. Ўйин амалиёти йўқлигидан шикоят қила олмайман. "Арсенал"да яна тўп суриш ниятим бор.", дейди Аршавин Советский Спорт нашрига берган интервьюсида.