"L'Équipe" нашри хабарига кўра, "Ланс" ҳимоячиси Кристофер Вуга "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, инглиз клуби футболчи жорий мавсумда камдан-кам майдонга тушаётганига қарамай, ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ньюкасл" уни январда ёки ёзги трансфер ойнасида сотиб олиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Маълумот учун, 20 ёшли франциялик футболчи жорий мавсумда “Ланс”нинг асосий жамоасида 9 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта голли узатма бор. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.