Испаниялик таниқли мураббий, айни дамда ишсиз юрган Рафаель Бенитез яна Англияга қайтиб ишлаш истаги борлигини билдирди.
Маъулмотларга қараганда, бир пайтлар айнан испаниялик мураббий бошчилигида катта муваффақиятларга эришган "Ливерпул" клуби рахбарияти Бенитезни яна жамоага қайтариш вариантини кўриб чиқаётган экан.
Мерсисайдликларнинг ҳозирги устози Кенни Далглиш жамоани кутилганидек юқори ўринларга олиб чиқа олмади. Шунинг учун ҳам мавсум сўнггида "Қирол Кенни" Ливерпулни тарк этиш эъҳтимоли йўқ эмас. Янги бош мураббий ролига эса, номзодлалр қидирила бошлаган деган хабарлар пайдо бўлмоқда. Улар орасида эса, номи юқорида келтирилган Рафель Бенитез ҳам бор.
Испаниялик мутахассис эса, бу маълумотларни инкор этмаган ҳолда, яна Англияга қайтиб ишлаш нияти борлигини яширмади.
"Мен яна Англияга қайтишни мўлжаллаб турибман. Ҳозирда инглиз жамоаларидан таклиф тушишини кутаяпман. Қолаверса бу ер менинг оиламга ҳам ёқади. Агар бирон бир кучлироқ жамоадан таклиф тушса, уни қабул қилган бўлар эдим", дейди Бенитез.
Испаниялик мураббий шунингдек, юқоридаги хабарлар борасида ўз фикрини билдирар экан, ҳозирча ҳеч бир жамоадан унга таклиф тушмаганини таъкидлади.
"Челси"дан ҳам, "Ливерпул"дан ҳам таклифлар бўлгани йўқ. Бу хақдаги хабарларни фақат матбуотдан эшитаяпман" Барчаси ҳозирча миш-мишдан бошқа нарса эмас", дея Бенитезнинг сўзларидан парча келтирмоқда football365.co.za. нашри.