Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Эден Азар Испания кубоги 1/8 финалидаги “Эльче”га қарши ўйинда (2:1) ғалаба голини киритди.
Ушбу тўп бельгиялик учун клуб ва терма жамоа сафида киритган 199-тўп бўлди. Демак, Азар яна битта гол урса, фаолиятидаги юбилей, 200-голини урган бўлади.
“Челси” сафида 110 та гол
“Лилль” сафида 50 та гол
Бельгия терма жамоаси сафида 33 та гол
“Реал Мадрид” сафида 6 та гол













