Сербиялик футболчи Душан Влаҳович январь ойидаёқ “Фиорентина”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда, “бинафшаранглилар” директори Жо Бароне хабар берди.
“Баъзи инглиз клублари музокараларга киришди, аммо ҳозирча келишув йўқ. Биз Влаҳовични сотишга тайёрмиз”, - дейди Бароне.
“Мен Влаховичнинг агентидан бўлажак футболчи ҳақида, ҳамда трансфер бўйича ишлар қандай кетаётганини сўради, лекин жавобан ҳеч нарса эшитмадим”, — деди итальян клуби директори.
Маълумот ўрнида, Душан Влаҳовични сотиб олиш учун асосий даъвогарлар “Ювентус” ва Лондоннинг “Арсенал” клублари ҳисобланади.