Кириш Регистрация

Рангник: «Ғалабанинг энг яхши тури - сўнгги сонияларда гол киритиш»

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Ральф Рангник АПЛнинг 23-тур доирасида «Вест Хэм» (1:0) устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.

«Ғалабанинг энг яхши тури бу – сўнгги сонияларда гол киритганингизда ва ўз дарвозангиз даҳлсизлигини сақлаб қолганингизда. Ўйлайманки, ҳақли ғалабани қўлга киритдик.

«Вест Хэм»га қарши ўйинда сабр қилиш керак. Ўйин охирларида дарвозага зарба бергандан кўра, қўшимча тўп узатишларни амалга оширган яхшироқ деб бир неча маротаба ўйладим.

Бир неча кун аввал «Брентфорд»га қарши ўйнаганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, жамоа жисмоний жиҳатдан яхши эди. Ўйин давомида сабрли бўлишимиз кераклигини жуда яхши билиб тургандик ва ҳимояда кўрсатган ўйинимиздан ва рақибдан тўпни олиб қўйишдан кўнглим тўлди.

Захирадан майдонга тушган уч нафар футболчи вазият содир этганидан ва гол киритганидан хурсанд бўлдим. Кўпчилик иштирок этган вазиятни голга айлантириш ўзига хос бўлади», – деди Рангник Sky Sports билан суҳбатда.

Киритилди: 22:53, 22.01.2022.
Ўқилди: 2526 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.