Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд Бундеслига доирасида «Хоффенхайм» жамоасига қарши ўйинда жароҳат олди. Холанд иккинчи бўлимда майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
«Боруссия» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва Холанд дортмундликларнинг битта голига муаллифлик қилишга улгурганди.
Норвегиялик ҳужумчининг жароҳати қанчалик жиддий эканлиги ҳозирча номаълум.