"Тоттенхэм" ҳужумчиси Браян Хиль Испанияга қайтиши мумкин, дея хабар берди "Fichajes".
Манбага кўра, "Валенсия" 20 ёшли испаниялик футболчини мавсум охиригача ижарага олишга даъвогарлик қилмоқда. Қайд этилишича, испан клуби аллақачон музокараларни бошлаб юборган.
Маълумот учун, Хиль 2021 йилнинг ёзида "Севилья"дан "Тоттенхэм"га ўтган эди.
Жорий мавсумда ҳужумчи Конференция лигаси саралашида 19 та ўйин ўтказиб, 755 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.