ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Франция чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Реймс"га қарши ўйин учун қайдномага киритилди.
Аргентиналик футболчи бир ой ичида илк марта парижликларнинг ўйин учун аризасига кирди. Охириги марта у 22 декабрь куни 19-турнинг "Лорьен" билан ўйинида (1:1) майдонга тушган эди, шундан сўнг футболчи жамоасининг учта ўйинини ўтказиб юборганди.
Январь ойи бошида футболчи коронавирус учун ижобий тестдан ўтган, шундан сўнг у касалликдан тузалиб кетган эди.