Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Грандлар ўртасидаги “талаш” ёхуд Лига—1 амалдаги чемпиони “Лилль” борган сари “парчаланмоқда”

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумда “Лилль” Франция чемпионига айланиб, бутун Европа мухлсиларини лол қолдирган бўлса керак. Клуб ПСЖни 1 очко ортда қолдириб, парижликлардан Лига—1 бош совринини тортиб олди. “Лилль” чемпион бўлишидан олдин ҳам бу муваффақият янги мавсумда такрорланмаслиги аниқ эди. Жамоанинг ўша пайтдаги устози Кристоф Галтье клубни тарк этишини олдиндан маълум қилганди. Мураббий ортидан “Лилль”нинг муҳим футболчилар клубни тарк эта бошлади.

Чемпионликни қўлга киритиб, Чемпионлар лигасига чиққанига қарамай, клуб жиддий молиявий муаммоларга дуч келди. “Итлар” ҳамон иқтидорли футболчиларини сотишга мажбур, аммо бу ишнинг моҳиятини ўзгартирмайди. Келгуси мавсум бошига қадар “Лилль”нинг чемпион бўлган таркибининг деярли барчаси таркибда бўлмаслиги аниқ. Шундай қилиб, амалдаги чемпионларнинг таркибидан кимлар кетди ва кетиш арафасидагилар ҳақида маълумот берамиз.

 

“Лилль”ни аллақачон кимлар тарк этган?

Майк Меньян

Меньян ўтган мавсумда “Лилль”нинг чемпионлигига катта ҳисса қўшган футболчилардан бири бўлган. Иқтидорли дарвозабон ҳар доим чемпионлик учун курашаётган жамоа учун муҳим ҳисобланади. Охирги мавсумда Майк Лига—1’даги 38 та учрашувнинг 21 тасини нолга ўйнади ва бу кўрсаткич бўйича лиганинг энг яхши дарвозабони бўлди. Франциялик футболчи ҳар бир ўйинда ўртача 0,61 та гол ўтказиб юборди ва бу унинг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткичи бўлди.

“Итлар” Лига—1’нинг ўтган мавсумини урилган ва ўтказиб юборилган голлар бўйича +41 натижа қайд этди. Бу 1995 йилдан бери клуб тарихидаги энг яхши натижа бўлди. Бироқ, “Лилль” ўзининг энг яхши футболчиларидан бирини таркибда сақлаб қола олмади. Ёзда франциялик футболчи “Милан”га 14,3 миллион евро эвазига кўчиб ўтди.

 

Луис Араужо

Араужо 2017 йилдан бери “Лилль” сафида тўп тепади. Бу вақт давомида Луис француз клубида ротация ўйинчиси эди, лекин у мунтазам равишда жамоага фойда келтирган. Ўтган мавсумда футболчи Лига—1 мусобақасида 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ротацион ўйинчи учун ёмон натижа эмас.

Балки бразилиялик вингер “итлар” учун асосий ўйинчи бўлмагандир, аммо унинг таркибда борлиги, клуб учун фойдали бўлиши аниқ эди. Бироқ, Араужо 11 миллион евро эвазига “Атланта Юнайтед”га ўтди.

 

Жонатан Иконе

Иконе учун чемпионлик мавсуми унчалик сермаҳсул ўтмади, аммо у ҳам жамоанинг кучайишига ёрдам берган. Футболчи Галтьенинг таклифи билан, “Монпелье”дан   “Лилль”га кўчиб ўтганди. Франциялик вингернинг таркибда бўлиши, ҳозирда оғир кунларни бошдан кечираётган жамоа учун фойдали бўларди.

Аммо, январь ойида “итлар” футболчини “Фиорентина”га 14 миллион еврогасотиб юборишди. Иконе гарчи “бинафшаранглилар” сафида аллақачон голли узатма амалга оширган бўлса-да, ҳали ҳам янги чемпионатга адаптация даврини ўтказмоқда.

 

Юсуф Язиджи

Язиджи трансфери яқинда амалга ошди.  Бир неча кун олдин футболчи Москванинг ЦСКА клубига ижара асосида ўтди. Россия клуби футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан, мавсум сўнггиача ижарага олди. Французларнинг турк футболчисини ижарага бериш қарори бироз ғалати кўринади. Ўтган мавсумда яримҳимоячи ҳар бир учрашувда ўртача 34 дақиқа вақт ўтказганига қарамай, Лига—1да гол+пас тизими бўйича 11 очко жамғарди. Жорий мавсумда футболчи унчалик сермаҳсул ўйнамаган, аммо барибир таркибда бўлиши ортиқчалик қилмасди.

 

Яна кимлар “Лилль”ни тарк этиши мумкин?

Свен Ботман

Ботман ўзининг “Лилль”даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда, аммо бу унинг ушбу клубдаги охиргиси бўлиши мумкин. Голландиялик футболчининг кетиши, жамоа учун катта йўқотиш бўлади. Ўтган мавсумда Свен “Лилль”нинг асосий ҳимоячиси бўлган ва чемпионликка катта ҳисса қўшди. Жорий мавсумда ҳам у француз клубида самарали ҳаракатлари билан ажралиб турибди.

Футболчи Лига—1’нинг 14 та учрашувида 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди, бу эса марказий ҳимоячи учун ёмон натижа эмас. “Итлар” футболчи билан хайрлашишни истамаяпти. Ҳозирча футболчига “Милан” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аммо, тез орада Ботман “Лилль”да кўп қолиб кетмаса керак ва катта эҳтимол билан ёзда у жамоа билан хайрлашади.

 

Жонатан Дэвид

Дэвиднинг ҳолати Ботманникига ўхшаб кетади. Канадалик футболчи “Лилль”даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда, аммо ёзда клубни тарк этиш эҳтимоли юқори. Футболчининг агенти аллақачон бу борада баёнот берган. Ёш ҳужумчининг кетиши жамоа ўйинига жиддий таъсир қилади. Сўнгги мавсумда ҳужумчи 13 та гол урди ва бу “итлар”га чемпионлик учун курашда сезиларли ёрдам берди. Жорий мавсумда ҳам аллақачон 12 та гол уришни уддалаган. Айни дамда, Дэвид Виссам Бен Йеддер билан бирга Лига—1нинг энг яхши тўпурарларидан бири ҳисобланади. Футболчига “Реал”, “Челси”, “Барселона” ва “Ливерпуль” клублари қизиқиш билдирмоқда. “Лилль”да футболчини ўз таркибида сақлаб қолиш учун деярли имконияти йўқ.

 

Ренату Санчес

“Бавария”даги ёмон мавумлардан сўнг, Санчес “Лилль”га кўчиб ўтди ва бу унинг учун яхши қарор бўлди. Португалиялик Галтьедан муносиб ўйин амалиёти олди ва ҳозир ҳам янги мураббий қўл остида мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушмоқда. Эътиборлиси, яримҳимоячи гол+пас тизимида 4 очкони қўлга киритган.

Санчеснинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ўтган ёзда пайдо бўлганди. Футболчига “Ливерпуль”, “Арсенал” ва “Милан” клублари қизиқиш билдирмоқда. ОАВ хабарига кўра, “россонерилар” футболчи учун “итлар” билан музокаралар олиб бормоқда.

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 16:01, 23.01.2022.
Ўқилди: 4130 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.